Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратура: ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, унда Ўзбекистон давлат маданият ва санъат институти Нукус филиали талабаси М.А. фуқаро Х.М.нинг ишончига кириб, танишлари орқали ўзи таҳсил олаётган олийгоҳга ўқишга киритиб қўйишини айтиб, ундан 4000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025