Тошкентда «Давр банк»нинг икки ходими ўнлаб миллион сўм маблағни талон-торож қилганликда гумонланиб қўлга олинди
Аввалроқ Nuz.uz сайтида «Давр банк» ходимлари кўп миллионли ўғирликда гумонланиб қўлга олинди. Ўнлаб мижозлар кўрган зарарлари қопланишини талаб қилишмоқда» сарлавҳаси остида мақола эълон қилинганди.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг билдиришича, дарҳақиқат ички ишлар органига Сирдарё вилоятида яшовчи фуқародан ариза келиб тушган. У ўз аризасида шу йилнинг 9 апрель куни «Давр банк»нинг Учтепа филиалига ипотека кредити олиш учун мурожаат қилгани ва дастлабки тўлов сифатида 75 млн сўм тўлаганини, аммо бу маблағ қурувчи ташкилот ҳисобига тушмаганлигини билдирган.
Кейинроқ ички ишлар органлари худди шу мазмундаги ариза билан яна йигирма киши мурожаат қилган. Уларнинг барчаси кредит олиш ёки банкда шахсий ҳисоб рақами очиш масалалари бўйича мурожаат қилишган. Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ФМБ томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди (Фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ушбу жиноятни содир этишда гумонланиб «Давр банк»нинг Учтепа филиали икки ҳодими қўлга олинган.
1 май куни уларга айблов эълон қилинган ва ўша куннинг ўзида айбланувчиларга нисбатан жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди томонидан ҳибсга олиш кўринишидаги эҳтиёт чораси қўллаш ажрими чиқарилган.
Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:45 / 21.11.2022
Алданиб қолманг: Telegram'да аҳолига пул тарқатилаётгани ҳақида ёлғон хабар айланиб юрибди
07:36 / 09.12.2021
Бухорода тадбиркорга банкдан 400 минг доллар кредит олишда ёрдам беришни ваъда қилган ССП ходими ушланди
17:39 / 06.12.2021
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари 29 минг доллар билан ушланди
13:25 / 06.12.2021