Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ер олиб бериш баҳонасида 10 000 долларга чув туширган шахс ушланди
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жорий йил 7 май куни туман ИИБга ҳужжатлар тушган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Унда 2018 йил 6 декабрь куни Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи 34 ёшли И.И. таниши, Чилонзор туманида яшовчи 51 ёшли Н.М.нинг уйида унга юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган “Аҳмад Дониш” савдо бозори олдидан 13 сотих ер олиб беришини айтиб, ишончига кириб, ундан фирибгарлик йўли билан 10 000 АҚШ долларини олиб, шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.
И.И. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025