Моуриньо «Барселона»нинг Ливерпулдаги мағлубияти сабабини тушунтирди

Фото: REUTERS
Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо «Барселона»нинг Чемпионлар Лигаси яримфиналидан ўрин олган «Ливерпуль»га (0:4) қарши ўйиндаги мағлубияти сабаблари ҳақида гапирди.
«Энфилд» мени ҳайрон қолдирмади, Клопп мени ҳайрон қолдирмади. Жамоа ва мухлислар орасидаги муносабат мени ҳайрон қолдирмади. Аммо нега булар «Барселона» учун сюрприз бўлди? Мана сизга савол.
Ғалаба иштиёқисиз бу стадион майдонига тушолмайсиз. Шунчаки, бутун ўйин давомида ҳимоялана олмайсиз. Эрнесто Вальверде шогирдлари эса Лионель Месси ёки Луис Суареснинг гол уришини кутиб, ҳимояланиш билан машғул бўлишди. Улар жисмонан ва руҳан мағлуб бўлишди», - деди Моуриньо.
Мавзуга оид

09:50 / 20.04.2025
Шомуродов «Рома»га ғалаба келтирди, «Барса»да чемпионча камбэк. Кун ўйинлари

10:13 / 16.04.2025
«Барса»да йилнинг энг ёмон ўйини, «ПСЖ» ҳам зўрға яримфиналга чиқди

12:08 / 13.04.2025
«Сити»да суперкамбэк, «Барса» нурсиз ўйинида ҳам ғалаба қозонди. Кун ўйинлари

02:04 / 10.04.2025