Спорт | 02:37 / 11.05.2019
9630
1 дақиқада ўқилади

«Челси» етакчи ҳимоячиси билан янги шартнома имзолади

Фото: Челси

«Челси» клуби ҳимоячи Давид Луиз билан янги шартнома имзолаганини эълон қилди.

32 ёшли футболчи билан 2021 йилгача мўлжалланган меҳнат битими расмийлаштирилди.

«Бу ерда эканимдан ва фаолиятимни давом эттириш имконияти берилганидан хурсандман. Бу клубни яхши кўраман ва иштиёқим ёшларга хос тарзда баланд. Жамоамнинг еврокубокда ғалаба қозониши ва чемпионатда кучли учликка кириши учун бор кучимни сарфлайман» - деб изоҳ берди бразилиялик футболчи бу воқеага.

Давид Луиз 2011 йилда «Бенфика»дан «Челси»га ўтган эди. 2014-2016 йилларда у «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилди. Сўнгра яна «Челси»га қайтди.

Лондонликлар таркибида у жами 246та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол урган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид