Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ Фарғонадаги қотиллик бўйича маълумот берди
2019 йил 8 май куни Фарғона шаҳрида икки фуқаро ўртасида жанжал юз берган, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Маълум бўлишича, шу шаҳарда яшовчи 51 ёшли А.К. Орият кўчаси олдида ўзаро жанжал оқибатида таниши 43 ёшли А.Э.га пичоқ билан жароҳат етказган.
ИИВ хабарига кўра, натижада А.Э. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. А.К. ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:51 / 22.05.2025
Вашингтонда Исроил элчихонасининг икки ходими отиб ўлдирилди
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
19:54 / 08.05.2025
АҚШда салкам 50 йил олдин содир этилган қотиллик тамаки қутисидаги бармоқ излари орқали фош қилинди
16:15 / 06.05.2025