Спорт | 23:54 / 12.05.2019
3537
1 дақиқада ўқилади

Жокович “Мастерс” сериясининг Мадриддаги мусобақасида ғалаба қозонди

Фото: globallookpress.com

Сербиялик теннисчи Новак Жокович Мадридда ўтган “Мастерс 1000” сериясининг тупроқли кортлардаги мусобақаси ғолиби бўлди. Айни вақтда дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси мусобақа финалида грециялик Стефанос Циципасни 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув 1 соат 33 дақиқа давом этган.

Жокович Циципасдан 2018 йил Канадада ўтган “Мастерс”даги мағлубияти учун “ўчини” олди: икки теннисчининг ўзаро баҳсларидаги ҳисоб 1:1. 

Сербиялик спортчи фаолиятидаги 74- ва 2019 йилдаги 2-унвонни қўлга киритди. Аввалроқ у Australian Open’да зафар қучганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид