Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон транзит ташувлари учун Ақтау портидан фойдаланишни бошлади
13 май куни Қозоғистоннинг Ақтау портидан илк бор Ақтау – Тошкент контейнер поездида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли ўнта фитингли платформага ўрнатилган 20 та йигирма футли контейнерлар йўлга чиқди.
«Ўзбекистон темир йўллари» хабарига кўра, бу Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой, Эрон ва Туркманистон темир йўл маъмуриятларининг Транс-Каспий халқаро транспорт маршрути бўйлаб юк ташишни янада ривожлантириш бўйича самарали ҳамкорликнинг мантиқий давоми бўлиб, Ўзбекистонга қараб биринчи транзит контейнерлари йўлга қўйилди.

Билдирилишича, бугунги кунда Ўзбекистон темир йўлларида контейнер ташиш масалалари бўйича тадбиркорлар учун имкониятлар кенгайтирилмоқда. «Ўзтемирйўлконтейнер» акциядорлик жамияти ва унинг тасарруфидаги филиаллар темир йўл тармоғининг асосий юк қабул қилиб оладиган ва жўнатадиган, шунингдек, республиканинг турли ҳудудларига ҳамда хорижга экспорт-импорт қилинаётган юкларни сифатли ташиб келаётган корхоналаридан бири.
«Ўзтемирйўлконтейнер» АЖнинг Тошкент филиали таркибидаги Чуқурсой Сергели, Ховос логистика марказларида контейнер юкларини ортиб-тушириш ишлари самарали бажариляпти. Шунингдек, Оҳангарон ва Жиззах участкаларини ишбилармон доира вакилларининг ишончли ҳамкорига айлантириш мақсадида логистика марказлари ташкил этилиши режалаштирилган.
Мазкур участкаларнинг барчасида юк қабул қилиш учун етарли шароитлар яратилган. Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида банк филиаллари, валюта айрибошлаш, банкомат, божхона, катта юк омборлари, ҳужжатларни расмийлаштириш хизматлари, қолаверса, юкларни белгиланган манзилга етказиб бериш учун юк машиналари ҳам ташкил этилган.

«Ўзтемирйўлконтейнер» АЖнинг Тошкент филиали таркибидаги Сергели участкаси ҳам юк қабул қилиб, жўнатадиган асосий участкаларидан бири. Бугунги кунда UNICO LOGISTICS, Inter Rail servis, GM Uzbekistan каби йирик транспорт компаниялари билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Мазкур транспорт компаниялари томонидан Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Корея, Франция давлатларига дуккакли мевалар, ярим тайёр узум шарбатлари, қизилмия илдизи каби маҳсулотлар экспорт қилиняпти. У ерлардан эса қоғоз, металл, қурилиш моллари, авто ва электротехника эҳтиёт қисмлари келтирилмоқда.
Контейнерларда келаётган импорт маҳсулотлари юк саройларида туширилиб, шу ернинг ўзида ҳужжатлар расмийлаштириляпти ҳамда божхона назоратидан ўтказиляпти ва ўз манзилига етказилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:23 / 29.04.2025
Бандар-Аббос портидаги портлаш: қурбонлар сони ортмоқда
08:05 / 28.04.2025
Эронда портдаги портлашдан кейин миллий мотам эълон қилинди
08:10 / 15.01.2025
Ўзбекистон БАА билан “қуруқ” портлар барпо этиш бўйича ҳамкорлик қилади
15:52 / 30.12.2024