Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ибраҳимовичга нисбатан бир ҳафтада иккинчи марта интизомий жазо қўлланди
MLS Интизом қўмитаси «Лос-Анжелес Гэлакси» ҳужумчиси Златан Ибраҳимовични иккита ўйинга дисквалификация қилиб, жаримага тортиш ҳақида қарор чиқарди.
37 ёшли шведга нисбатан бир ҳафта олдин «Нью-Йорк Сити» билан ўйиндаги (0:2) хатти-ҳаракатлари сабаб санкция қўлланган. Ўйиннинг 86-дақиқасида Ибраҳимович ва «шаҳарликлар» дарвозабони Шон Жонсон ўртасида келишмовчилик келиб чиққан, натижада уларнинг иккаласи ҳам огоҳлантирилган эди.
Қайд этиш жоиз, ўтган ҳафта ҳам Златанга нисбатан интизомий чора кўрилган эди. У «Коламбус Крю»га қарши баҳснинг (1:3) 23-дақиқасида ишлатган симуляцияси учун жаримага тортилган. Жарима миқдори маълум қилинмаган.
Маълумот учун, 9-рақам эгаси бу мавсум «Лос-Анжелес Гэлакси»нинг MLS`даги 12та ўйинидан 10тасида майдонга тушиб, 9та гол урди ва 2та голга ассистентлик қилди. Жамоа айни пайтда Шарқий минтақада 12та клуб орасида 3-ўринда бормоқда.
Мавзуга оид
15:06 / 28.06.2023
Ибраҳимович, Бэйл, Игуаин ва бу йил фаолиятини якунлаган бошқа юлдузлар
19:56 / 12.06.2023
Венгерга йўқ деган, Моуриньони отасидек кўрган, Гвардиоладан нафратланган. Ибраҳимович фаолиятидаги энг ёрқин лаҳзалар
03:17 / 05.06.2023
«Футбол билан хайрлашиш фурсати етди». Златан Ибраҳимович фаолиятини якунлаганини эълон қилди
14:10 / 21.11.2021