Хўжакентга иккита янги тезюрар поезд ҳаракати йўлга қўйилди
Йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш, аҳолининг дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 2019 йил 18 майдан бошлаб, янги 6427- ҳамда 6428-сонли Тошкент-Хўжакент-Тошкент шаҳарлараро тезюрар поезд ҳаракатини йўлга қўйди.
Унга кўра, қатновлар ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. «Салар» темир йўл бекатидан (Мўлжал: «Пушкин» метро бекати) поезд эрталаб соат 06:43да йўлга чиқиб, Хўжакентга соат 08:01да етиб боради. «Хўжакент» станциясидан соат 18:13 ҳаракатланган поезд соат 19:31да «Салар» бекати («Пушкин» метроси)га етиб келади.
Йўловчилар учун яна бир афзаллик - мазкур тезюрар поезд йўл давомида ҳеч қандай оралиқ бекатларга тўхтамайди. Бу эса манзилга тез етиб боришга хизмат қилади.
Мавзуга оид
22:59 / 24.09.2024
Манғистов-Нукус йўналишида ҳаракатланаётган поездда ёнғин юз берди
09:50 / 23.09.2024
Британия компанияси Ўзбекистон бўйлаб ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўйди
09:29 / 10.09.2024
Тошкентда 36 ёшли аёл поезд уриб кетиши оқибатида вафот этди
17:33 / 06.08.2024