Жамият | 23:28 / 19.05.2019
10034
2 дақиқада ўқилади

Фарғона ИИБ бошлиғи ўз секторида сайёр қабул ўтказди

Фото: Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати

Бешариқ тумани Фарғона вилоятининг чекка туманларидан бири. Туман аҳолиси янгиланишлар, ислоҳотлар билан ҳамқадам, ҳамфикр қадам ташламоқда. Олиб борилган тизимли чора-тадбирлар, ҳаётбахш ислоҳотлар натижасида аҳоли турмуш даражасида ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмоқда. Тадбиркорлар сафи кенгайяпти. Лекин ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар ҳам йўқ эмас.

3-сектор раҳбари – вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Раҳматжон Маматов иштирокида ўтказилган сайёр қабулларда туман аҳолисидан тушган 100 дан зиёд мурожаатлар кўриб чиқилди. Келиб тушган мурожаатларнинг кўп қисми шу жойнинг ўзида мутасаддилар билан бирга ҳал этилди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати

Сайёр қабул жараёнида 54 нафар фуқаро малакали мутахассислар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди, 10 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди.     32 та мурожаатни бартараф этишда қўшимча вақт талаб этилиши сабабли аниқ муддат белгиланиб, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди ҳамда вилоят ИИБ томонидан алоҳида назоратга олинди.

Шунингдек, қабул доирасида Президентимизнинг ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббуси асосида туманда амалга оширилаётган ишларни акс эттирувчи кўргазмалар ҳам намойиш қилинди. Кўргазмани томоша қилган меҳмонлар ўзаро тажриба алмашиб, жойларда мана шундай ташаббусларни мунтазам ўтказиб боришга келишиб олдилар.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати
Фото: Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати

Тошлоқ туманида ўтказилган сайёр қабулда 103 нафар фуқароларнинг турли хилдаги масалалар бўйича мурожаатлари эшитилди. Сайёр қабул иштирокчиларининг 52 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди, 8 нафари ишга жойлаштирилди ва 21 нафарига жамоат ишларига йўлланма берилди.

Бу каби сайёр қабуллар давом этмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати

Мавзуга оид