Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«ПСЖ» Мбаппенинг нархини белгилади
«ПСЖ» Килиан Мбаппе учун 250 миллион евродан кам миқдордаги таклифларни кўриб чиқмайди. Бу ҳақда L’Équipe нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотига кўра, «ПСЖ» футболчи билан хайрлашишни истамайди ва шунинг учун унга жуда юқори нарх белгилаб қўйган.
Бундан аввалроқ клуб футболчи борасида баёнот берган ва унга кўра парижликлар ва Мбаппенинг ҳамкорлиги кейинги мавсумда ҳам давом этиши айтилганди.
Якунланган мавсумда Мбаппе барча турнирлар доирасидаги 51 учрашувда майдонга тушиб, 43 гол урди ва 5 голга узатма берди.
«Реал» Килиан Мбаппе атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда.
Хабар қилинишича, Мадриддагилар 20 ёшли французнинг Франция чемпионатида мавсумнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимида айтган сўзларини яхши баҳолашган. Мбаппе ўшанда кейинги мавсумда бошқа жамоада тўп суриши мумкинлигига ишора қилганди.
Мавзуга оид
09:45 / 25.05.2025
«Бернабеу» Модрич ва Анчелотти билан хайрлашди. «Реал» фанатлари кўз ёшларини тия олмади
15:28 / 30.01.2025
Роналду: «Ўғлимга Мбаппе ёқади, у «Дада, Килиан сиздан яхшироқ» деди. Мен эса «Ким кўпроқ гол урган?» деб сўрадим»
14:26 / 17.10.2024
Мбаппе жинсий зўравонликда гумонланмоқда
10:26 / 02.09.2024