Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухородаги ўта муҳим объектларда шартли душманни қўлга олиш бўйича машғулотлар ўтказилди
Ўтган ҳафтада Бухоро вилоятида жойлашган Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисмлардан бирида махсус тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг ёзишича, ушбу мажмуавий махсус-тактик машғулотлар ҳамкорликдаги қуролли кучлар тузилмалари ҳаракатларини мувофиқлаштириш, мобил бўлинмаларнинг ўта муҳим объектларга етиб бориш вақтларини қисқартириш, турли кўринишдаги тажовузларнинг олдини олиш, табиий ва техноген офатлар рўй берганда уларнинг оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида ўтказилди.
Тегишли вазирлик ва идоралар куч тузилмалари билан хамкорликда ташкил этилган махсус-тактик ўқувлари муваффақиятли якунланди. Қуролли Кучлар куч тузилмалари ҳамда Қандим газни қайта ишлаш заводи мутасаддилари томонидан машғулотда фаол қатнашган ҳарбий хизматчилар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Мавзуга оид
19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди
20:13 / 06.05.2025
АҚШ армиясида генераллар оммавий равишда ишдан бўшатилади
09:10 / 19.02.2025
Фото: Мудофаа вазирлигининг халқаро кўргазмадаги ҳарбий техникалари
16:55 / 22.01.2025