Олимлар сайёрамизга янги давр кирганини эълон қилишди
Лестер университети (Буюк Британия) тадқиқотчиси Ян Заласевич бошчилигидаги олимлар гуруҳи сайёрамизда янги геологик давр – инсон даври бошланганини эълон қилишди.
“Антропоцен” деб ном олган янги даврнинг асосий фарқли жиҳати атроф-муҳит ва иқлимга ҳукмрон таъсирни инсон кўрсатишидан иборат.
Янги даврни ядровий қурол синовларининг радиоактив оқибатлари, пластмасса қолдиқлари пайдо бўлиши, Иккинчи жаҳон урушидан кейинги иқтисодий фаоллик оқибатида юз берган углерод ифлосланишдан 1950-йиллардан бошлаб кузатиш мумкин бўлган.
Таъкидланишича, 34 мутахассис ўнлаб йиллар давомида антропоцен геологик асосланган ғоя ҳисобланиши исботини таҳлил қилишган. “Биз антропоцен нималигини жуда яхши тушунамиз. Биз муаммога холис қараймиз. Геология бу борада яхшидир: тошлар алдамайди”, деб айтган Заласевич.
Энди олимлар Халқаро стратиграфия комиссиясига антропоцен даври кирганининг расман тан олиниши ҳақида ариза топширишади. Агар янги давр киргани тан олинса, унда антропоцен сайёрамизда 12 минг йил аввал музлик давридан кейин бошланган голоцен даври ўрнига келади.
Яқинда ўтказилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, айни вақтда инсонлар фаолияти жонзотлар ва ўсимликларга охирги 10 млн йилдаги таъсирдан 100 марта кучлироқ хавф солмоқда.
Мавзуга оид
11:26 / 01.10.2024
Олимлар Қуёш қачон “ўлишини” маълум қилди: Ерга нима бўлади?
11:12 / 27.08.2024
Сайёралар паради: навбатдаги томоша 28 август куни бўлиб ўтади
14:10 / 18.02.2021
Глобал муаммолар даврида «жон сақлаб қолиш». Ўзбекистон учун таҳдидлар ва ечимлар
22:56 / 07.08.2020