Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда зўравонликдан жабр кўрган аёллар учун яна бир шелтер иш бошлади
Тошкент шаҳрида Учтепа ва Чилонзор туманлараро реабилитация марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Kun.uz мухбири Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати хабарига асосланиб. Ушбу марказ Президент қарори асосида ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш мақсадида ташкил қилинган.
Маълум қилинишича, марказда зўравонлик қурбонига айланган аёллар учун шошилинч руҳий, психотерапевтик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, зарурат бўлганда, уларга қўшимча ёрдам кўрсатиш ишлари ташкил этилган. Шунингдек унинг фаолияти доирасида аёлларни у ёки бу касбга тайёрлаш бўйича ҳам ёрдам кўрсатилади.
Марказнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Нажмиддинова ҳамда Чилонзор ва Учтепа туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси ва туманлардаги маҳалла мутахассислари ва масъуллар иштирок этишди.
Таъкидлаш жоизки, шелтерлар жойлашган аниқ манзиллар аёлларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида сир тутилади.
Оғир аҳволдаги аёлларга ёрдам бериш мақсадида Республика доирасида ягона қисқа 1146 рақамли «ишонч телефони» ишга туширилган.
Мавзуга оид
08:50 / 21.05.2025
4 ойда зўравонликка учраган 2 мингдан ортиқ хотин-қизга ёрдам кўрсатилди
18:08 / 10.05.2025
Ҳиндистонлик ўқитувчиларга мактабда хивич билан юришга рухсат берилди
13:51 / 30.04.2025
Зўравонлик содир этишга мойил бўлган педагог ходимлар рўйхати шакллантирилади
16:56 / 27.03.2025