Жамият | 11:34 / 30.05.2019
30022
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда автобус ёниб кетди. Йўловчилар уни тарк этишга улгурган

Кеча, 29 май куни ижтимоий тармоқларда йўл ёқасида ёнаётган автобус видеоси тарқалди. Самарқанд вилояти Оқдарё туманида содир бўлгани айтилаётган мазкур воқеа юзасидан илк маълумот пайдо бўлди.

Самарқанд транспорт бошқармаси раҳбари Инатилла Ҳамроев ўзининг фейсбукдаги саҳифасида бу воқеа ҳақида пост қолдирди.

«2019 йил 29 май куни кеч соат 19:00 ларда Оқдарё тумани М-37 йўлининг 13-км.да «Сиёвуш Транс Сервис» МЧЖга тегишли ҳайдовчи А.Д. бошқарувидаги «ISUZU» русумли, давлат рақами 30 749 YAA автобус Даҳбед шаҳарчасидан Лойиш шаҳарчаси томон ҳаракатланиб кетаётган вақтида ёнғин содир бўлиб, автобус ёниб кетган.

Мазкур ёнғин ҳодисаси туфайли йўловчилар автобусни тарк этишга улгурган, жабрланганлар йўқ. Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда»,- дейилади постда.

Ҳалокат хавфсизлик техникасига риоя қилмасликдан келиб чиққани тахмин қилинмоқда. Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи юқоридаги пости охирида йўловчи ташиш корхоналари раҳбарлари ва ҳайдовчиларга мурожаат қилиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги хамда техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишни сўраган.

Мавзуга оид