Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қирғизистон вакиллари чегарадаги кўнгилсиз ҳодисадан сўнг музокара ўтказди
Кеча, 31 май куни Қирғизистон Давлат чегара хизмати раиси, полковник Уларбек Шаршеев ва Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари - ДХХ чегара қўшинлари қўмондони генерал-майор Руслан Мирзаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Knews хабарига кўра, учрашув давомида томонлар 30 майдан 31 майга ўтар тундаги нохуш ҳодиса юз берган ҳудудга чиқишган.
Қайд этилишича, Қирғизистон - Ўзбекистон чегарасида кузатилаётган вазият муҳокама қилинди. Чегараолди ваколат аппаратлари раҳбарлари иштирокида ҳодиса жойи кўздан кечирилди, биргаликда суриштирув ўтказиш ҳақида келишиб олинди.
Билдирилишича, суриштирув ишлари натижаларига кўра айбдор шахслар қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Бундан олдин, Қирғизистоннинг Ўш вилояти Аравон тумани Тогуз-Булоқ аҳоли пунктида қуролли ҳодиса содир бўлгани хабар қилинганди.
Чегара наряди чегара яқинида Ўзбекистоннинг иккита автомашинасини аниқлаган. Ҳайдовчилар чегарачиларнинг тўхташ ҳақидаги талабини эътиборсиз қолдиришгани иддао этилди. Чегара наряди ҳавога қарата огоҳлантириш ўқи узган. Бироқ, машиналар тўхтамаган ва Қирғизистон наряди қурол қўллаган. Автомобиль ғилдиракларига қарата ўт очилган, натижада Ўзбекистон фуқароси яраланган. У Ўзбекистоннинг Марҳамат тумани касалхонасига олиб кетилган.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025