Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жорий ҳафта Дубай ҳукмдори Ол Мактумнинг уч ўғли никоҳ тўйи бўлиб ўтади
Дубай ҳукмдори Ол Мактумнинг уч ўғли никоҳ тўйига тайёргарлик бошлаб юборилди
Дубайнинг Забил туманидаги сарой ва унинг атрофи Дубай ҳукмдори, БАА вице-президенти, бош вазири Муҳаммад бин Рашид Ол Мактумнинг уч ўғлининг никоҳ тўйи муносабати билан шоҳона безатила бошланди.
БААдаги урф-одатларга кўра, келиннинг уйи кўча эшигидан бошлаб орқа ҳовлисигача чироқлар билан безалади. Шу тариқа барча ўткинчи одамлар яқин орада бу уйда тўй бўлишидан хабардор бўлади.
Минглаб меҳмонлар, Форс кўрфази давлатларининг подшоҳлари оилалари аъзолари таклиф қилинган ушбу тўй 6 июнда Дубай халқаро савдо маркази павильонларида бўлиб ўтади. Тўйга фақат эркаклар таклиф этилади. Аёллар учун тўй тантаналари кейинроқ ўтказилади. Унинг санаси маълум қилинмаган.
15 май куни Ол Мактумнинг уч ўғли – Хамдан, Саид ва Аҳмад бин Муҳаммад Ол Мактум никоҳ қургани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
00:19 / 28.04.2025
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
14:36 / 25.04.2025
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин
11:03 / 26.03.2025
Дубайда қийин аҳволда қолган аёллар Ўзбекистонга қайтарилди
11:18 / 25.02.2025