Мудофаа вазирлиги болалар учун байрам ўтказди
1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан Мирзо Улуғбек туманида жойлашган «Авайхон» маҳалласида байрам тантаналари бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов, Ички ишлар вазирлиги Мирзо Улуғбек туман бошқармаси вакиллари ҳамда туман ҳокимлиги раҳбарияти сўзга чиқиб, барча болажонларни муборакбод этишди.
Тадбир аввалида Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти курсантлари томонидан Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари учун яратилган мобил илованинг тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур мобил илова ички ишлар орган ходимлари билан фавқулодда мулоқот қилиш учун қулай восита ҳисобланиб, жиноятчиликка қарши курашишда кенг самара бериши кутилмоқда.
Шундан сўнг, болажонлар учун орзиқиб кутилган байрам тантаналари очиқ деб эълон қилинди. Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда Ҳарбий оркестр томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди.
Қуролли Кучлари академияси курсантлар томонидан ижро этилган саҳна кўринишлари ҳамда қўл жанги элементлари эса байрамни ҳақиқий шоуга айлантириб юборди.
Тадбир давомида ташкил этилган турли беллашув ва спорт ўйинларида фаол иштирок этган болажонларга китоб ва эсдалик совғалари ҳадя этилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти 2018 йил 24 декабрдаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди. Унда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимида ўзаро мақсадли ҳамкорликни ташкил этиш, жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳамда жамоатчилик тузилмалари ҳамкорлигини йўлга қўйиш вазифаси белгилаб берилган.
Ушбу қарор ижроси йўлида, Мудофаа вазирлиги пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманига масъул этиб белгиланган. Мудофаа вазирининг тегишли буйруғи билан туманда жамоат хавфсизлигини таъминлашга сезиларда даражада ҳисса қўшган Ички ишлар вазирлиги ходимлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Таъкидлаш керакки, Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан бу каби байрам тадбирлари Тошкентдаги энг йирик истироҳат боғларида ҳам ўтказилди.
Хусусан, Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий хизматчилари «Анҳор-Локомотив» боғида кичкинтойларга байрам тантанасини тақдим этди.
Бадиий ҳаваскорлик гуруҳи ҳамда ҳарбий оркестр жамоасининг куй-қўшиқлари, фахрий қоровулнинг кўргазмали чиқишлари йиғилганларнинг олқишига сазовор бўлди.
Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари орасидаги рассомчилик кўргазмаси, шахмат, шашка ва стол тенниси мусобақаси, ғолибларга қўмондонлик томонидан берилган Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари унутилмас хотирага айланди.
Мавзуга оид
19:25
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
20:51 / 18.11.2024
“Қуроллар қанчалик замонавий бўлмасин, миллий ғурурсиз иш битмайди” — мактабларга ҳарбий дарслар нега керак?
18:23 / 07.11.2024
Чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади
17:54 / 31.08.2024