Жамият | 22:33 / 04.06.2019
7426
3 дақиқада ўқилади

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг истеъмолчилар учун иловасидан фойдаланиш

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги истеъмолчиларга қулайликлар тақдим этиш мақсадида махсус мобил илова ишлаб чиқди ҳамда вазирлик сайтидаги шахсий кабинет (MJKOCabinet) орқали ўзларини қизиқтирган маълумотларни олишлари ҳамда  ўзлари амалга оширган тўловларни назорат қилишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Миллий матбуот марказида вазирлик вакиллари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди. Шу билан бирга, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатнинг моолиявий фаолиятини ҳам онлайн тарзда назорат қилиш имконига эга бўлишмоқда.

Вазирлик Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи Баҳодир Қаҳҳоровнинг сўзларига кўра, шахсий кабинет орқали аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни онлайн (реал вақт) режимида қабул қилиш имконини берувчи интерактив хизматлари йўлга қўйилмоқда. Шунингдек, шахсий кабинетларда коммунал тўловлар учун электрон тўлов тизимлари (Munis, U-Pay, Click, Payme, Paymo, Paynet) орқали тўловларни амалга ошириш, ҳисоблагич кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни узатиш имконияти мавжуд. 

 Ушбу шахсий кабинет фойдаланувчилари:

қарздорликларини кўриш; 

  • ҳисобланган сувоқава хизматлари миқдори;
  • тўланган тўловлар тўғрисида маълумотлар олиш имкониятлари;
  • сув ўлчагичларини синовдан ўтказилгани тўғрисида маълумотлар (сертификат)ни жўнатиш;
  • сув ўлчагич оҳирги кўрсаткичларини жўнатиш;
  • сувоқова корхонасига мурожаатларини онлайн юбориш имкониятига эгалар. 

Бундан ташқари, вазирлик буюртмаси асосида, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари аъзолари учун ҳам махсус “Obod uy” автоматлаштирилган биллинг тизими ишлаб чиқилди. У уй-жой мулкдорлар ширкатларининг мажбурий бадал тўловларининг ҳисобини юритиш биллинг тизими яратилди.

Ушбу автоматлаштирилган биллинг тизими уй жой мулкдорлар ширкатлари аъзолари қуйидаги имкониятларга эга бўлдилар:

  • мажбурий бадал тўловларини автоматлашган тарзда ҳисоб-китоб қилиш;
  • тўловларни онлайн тарзда  CLICK, UPAY, PAYME электрон тўлов тизимлари орқали тўлаш ўз шахсий кабинетларига кириб ўзлари яшаётган уй тўғрисида маълумотлар олиш;
  • қарздорликларини кўриш, ХУЖМШ га мурожаатлар жўнатиш;
  • мажлис баёни ва бошқа хужжатларини шу жойни ўзида кўра олиш имкониятлари мавжуд.

Вазирлик веб саҳифаси http://mjko.uz манзилида жойлашган. Унинг Telegram-bot манзили https://telegram.me/mjkouz.

Мавзуга оид