Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи савдони тариф ва нотариф тартибга солиш сиёсатини ўзгартирмоқчи
Жорий йилнинг 4 июнь куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилигида ташқи савдони тариф ва нотариф тартибга солиш бўйича Республика Кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги PR маркази хабарига кўра, йиғилишда вазирликлар, идоралар, назорат органлари ва тармоқлар бўйича раҳбарлар иштирок этди.
Учрашувнинг асосий мавзуси тариф ва нотариф савдо фаолиятини тартибга солиш сиёсатини ўзгартириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш бўлди.
Муҳокама чоғида томонлар амалдаги қонунчилик, мавжуд ишлаб чиқариш ва ташқи савдони ҳисобга олган ҳолда, айрим тоифадаги товарларга импорт божлари миқдорини оптималлаштириш имкониятига эга бўлдилар ҳамда кун тартиби масалаларини муҳокама қилдилар.
Йиғилиш якунида Кенгаш тегишли қарорлар қабул қилди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:43 / 26.05.2025
Фақат миллий маҳсулотлар сотиладиган савдо марказлари ишга туширилади
14:34 / 20.05.2025
ЕИ ва Британия мудофаа ва савдо ҳамкорлигини тиклайди
15:16 / 10.05.2025
Иркутскда ўзбек ишлаб чиқарувчилари учун савдо уйлари ташкил этилади
08:12 / 29.04.2025