Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гулнора Каримовага тиббий муолажа рад қилинаётгани айтилди. Бош прокуратура буни инкор этмоқда
Ўзбекистон биринчи президентининг қизи Гулнора Каримова манфаатларини ҳимоя қилаётган швейцариялик адвокат Грегуар Манжа май ойи охирида Twitter’даги саҳифасида ҳимояси остидаги шахсга тиббий муолажа бўйича рад жавоби берилаётгани тўғрисида хабар қолдирди.
#Karimova #Uzbekistan Great concern. Most recent information:
— Grégoire Mangeat (@GregoireMangeat) May 30, 2019
1) Karimova is denied medical treatments;
2) she has been taken out of the prison’s medical block right after our last visit to her;
3) she is further denied access to doctors and under constant psychological pressure. pic.twitter.com/XYeUSoKUTY
Адвокатнинг сўзларига кўра, Гулнора Каримова «сўнгги ташрифидан кейин дарҳол қамоқхона тиббий блокидан чиқариб юборилган».
Бундан ташқари, Грегуар Манжанинг маълум қилишича, «Гулнора Каримовага шифокорлар бўйича рад жавоби берилмоқда ҳамда у доимий психологик босим остида қолмоқда».
Грегуар Манжанинг таъкидлашича, «Гулнора Каримованинг саломатлиги бўйича жиддий ташвишланмоқда».
Ўз навбатида, Kun.uz ушбу маълумотга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова билан боғланди.
Унинг айтишича, адвокатнинг сўзлари ҳақиқатга тўғри келмайди.
«Бу асоссиз гап. Шу кунларда «ўзини осибди» деган бошқа гаплар ҳам чиқиб кетди. Шуни қатьий айтишимиз мумкинки, Гулнора Каримованинг соғлиғи қониқарли, у белгиланган жазони ўтамоқда», - деди Бош прокуратура вакили.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг ёзида Ўзбекистон Бош прокуратураси Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг катта қизи Гулнора Каримова иши бўйича маълумот берган, унга кўра Гулнора Каримова 2015 йилнинг августида, яъни биринчи президент Ислом Каримов даврида қатор молиявий жиноятларда айбдор деб топилгани ва унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлангани маълум бўлганди.
Кейинроқ Гулнора Каримовага нисбатан фирибгарлик, хорижий валютани яшириш, божхона қонунчилигини бузилиши бўйича яна бир жиноий иш қўзғатилгани маълум қилинди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2017 йил 18 декабрдаги ҳукми билан унга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Ўзбекистоннинг янги ҳукумати инсонпарварлик нуқтаи назаридан ҳамда маҳкума жиноий йўл билан орттирилган пул маблағларини қайтариш ва давлатга етказилган зарарни қоплаш мажбуриятларини ўз зиммасига олганини эътиборга олган ҳолда Гулнора Каримовага имкон берилди ва жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2018 йил 1 июлдаги ажрими билан Каримовага тайинланган жазо 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилди.
Бироқ, 2019 йилнинг март ойи бошида Гулнора Каримова Ўзбекистонга етказилган зарарни қоплашга фаол қаршилик қилгани, шунингдек турар-жойни тарк этмаслик, алоқа ва интернет воситаларидан фойдаланмаслик каби чекловларни ҳам қўполлик билан бузгани учун уй қамоғидан умумий режимдаги колонияга ўтказилганди.
Мавзуга оид
23:08 / 24.04.2025
Ўзбекистонга Швейцария ва Белгиядан Гулнора Каримовга тегишли жами 290 млн доллар қайтарилиши мумкин
15:54 / 24.04.2025
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган маблағларидан 95 млн доллар Ўзбекистонга қайтарилган
12:03 / 03.04.2025
Белгия ҳукумати «коррупция ва пул ювиш» жиноятлари доирасида мусодара қилинган 108 млн долларни Ўзбекистонга қайтармоқчи
16:53 / 06.02.2025