Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Хавфсиз ҳудуд” мобил иловасининг афзалликлари нимада?
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари учун мобил қурилмаларга мўлжалланган илова тақдим этилган эди.
Мирзо Улуғбек туманидаги Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси учун яратилган мазкур “Хавфсиз ҳудуд” мобил иловаси бир қатор қулайлик ва афзалликларга эга.
Хусусан, “Тезкор қўнғироқ” тугмаси орқали туман Ички ишлар бошқармаси маркази ишонч телефон рақамига қўнғироқ қилиш ва зарурий мурожаатларни амалга ошириш мумкин.
Бундан ташқари “Янгиликлар” рукни орқали ИИВ тизимида амалга оширилаётган энг сўнгги ислоҳотлар ва ўзгаришлар ҳақида тезкор бохабар бўлиш, иловада жойлашган компас орқали эса энг яқин ИИБ бўлими қаерда жойлашганини билиб олиш имконияти мавжуд.
Шунингдек, “Жарима ҳисоблагич” рукни фойдаланувчига транспорт воситасидан фойдаланилганда амалга оширилган қоидабузарликка қанча жарима белгиланиши лозимлигини кўрсатиб беради.
“Қидирувдаги шахслар” рукни — турли жиноятларни содир этиб, ҳозирда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қидирилаётган шахслар ҳақида маълумотлар ва уларнинг суратлари билан берилган.
Шу билан бирга илова фойдаланувчилари тезкор фото ва видео тасвирларни ИИБга юбориб, жиноят ёки қоидабузарлик содир этилишининг олдини олишда ўз хизматларини қўшиши мумкин.
Ҳажми 28 мегабайтгина бўлган иловани қуйидаги манзил орқали кўчириб олиш мумкин: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.mymiracle.xavfsizhudud
Мавзуга оид
19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди
20:13 / 06.05.2025
АҚШ армиясида генераллар оммавий равишда ишдан бўшатилади
09:10 / 19.02.2025
Фото: Мудофаа вазирлигининг халқаро кўргазмадаги ҳарбий техникалари
16:55 / 22.01.2025