Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тестлар 25 июлда бошланади, имтиҳонга телефон олиб кириш бефойда — ДТМ раҳбари
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Давлат тест маркази директори Мажид Каримов ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ҳотамжон Кетмонов иштирокида 2019/2020 ўқув йилига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Давлат тест маркази директори Мажид Каримов бу йилги тест имтиҳонлари қачон бошланиб, қачон якунланиши режалаштирилаётгани ҳақида маълумот берди.

«Абитуриент киришда ҳужжат топширмайди, шунчаки кўрсатади ва рўйхатдан ўтиб қайтиб олиб кетади.
Жорий йилда тест синовлари 69 та катта сиғимдаги биноларда ўтказилади. Тест имтиҳонлари ўтадиган биноларга ўрнатилган кузатув камералари сони кўпайтирилади. Тақиқланган нарсаларни олиб киришнинг олдини олиш чоралари кучайтирилади, тақиқланган воситалар, сигналларни тўсувчи қурилмалар ўрнатилади. Телефон олиб кириш бефойда.
Бу йил абитуриентлар республиканинг исталган ҳудудида ҳужжат топшириб, бошқа ҳудудда тест имтиҳонидан ўтиши мумкин. Фақат улар рўйхатга олинаётганида қаерда тест топширмоқчилигини кўрсатиши керак.
Абитуриентлар бир вақтнинг ўзида 3та йўналишга ҳужжат топшириши мумкин.
ДТМ сайтида ҳар бир абитуриентга персонал кабинет бўлади. Абитуриентлар тест топширган куннинг эртасига ўз натижалари ҳақида маълумот олиши мумкин. Ўқишга кирган ёки кирмаганини эса барча тестлар якунланганидан бир ҳафта ўтиб билиши мумкин бўлади.
Режага кўра тестлар 25 июлда бошланади ва 20 август кунига қадар давом этади», дея Мажидовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
23:11 / 18.04.2025
Тошкент ва Москва мигрантларни танлаб олиш жараёнини Ўзбекистонга кўчириш устида ишламоқда
20:18 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
16:45 / 28.01.2025
Британияда 14 кишига фуқаролик олиб бериш учун парик кийиб тест топширган аёл ҳибсга олинди
17:45 / 13.01.2025