Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ Ўзбекистон фуқароларига Ҳиндистоннинг Бихар штатига бормасликни тавсия қилмоқда
Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистондаги Ўзбекистон фуқароларига имкон қадар Бихар штатига ташриф буюрмаслик ва эҳтиёт чораларини кўришни тавсия этди. Ўзбекистоннинг Деҳли шаҳридаги элчихонаси маълумотларига кўра, Бихар штати аҳолиси зич жойлашган ҳудудларида ўткир энцефалит синдроми тарқалмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, қурбонлар сони 80 кишидан ортиқ бўлиб, асосан болалардан иборат. Маҳаллий ҳокимият органлари касаллик тарқалишини бартараф этиш бўйича чоралар кўрмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ҳиндистондаги Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда мамлакатимизнинг Деҳли шаҳридаги элчихонасига мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатади: (9111) 24670774, 24670775, 24105640.
Times of India газетасининг ёзишича, ўткир энцефалит синдроми тарқалишига юқори ҳарорат ва намлик сабаб бўлган.
Округ ҳукуматининг хабарига кўра, яна 108 нафар бола маҳаллий касалхоналарда даволанмоқда.
Бихарда кейинги бир неча ҳафта давомида мавсум учун ноодатий жазирама сақланиб турибди – симоб устунлари кун давомида 40 даражадан пастга тушмаяпти. Нью-Деҳлида эса 10 июнь куни ҳарорат 50 даражага етди, бу мамлакат пойтахти тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025