Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадуро Угандада тонналаб олтинни яширмоқда – ОАВ
Венесуэла президенти Николас Мадуро олтин захираларини мамлакат ташқарисига олиб чиқишга уринмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди.
Венесуэла вакилларининг таъкидлашича, бозор нархи 300 млн долларлик 7,4 тонна олтин иккита самолётда Угандадаги нефтни қайта ишловчи заводга етказилган.
Олтин ёмбилар белгиланган манзилга Россиянинг чартер лайнерларида келтирилган. Таъкидланишича, баъзи ёмбиларда Венесуэла марказий банки муҳри бор.
Уганда полицияси маълумотларига кўра, Энтеббега келтирилган олтин заводда қайта ишланиб, кейин Яқин Шарққа экспорт қилинган.
Халқаро мутахассисларнинг фикрича, олтиннинг ноқонуний транспортировкаси Мадурога ҳокимиятни ушлаб туришда ёрдам берувчи унинг хуфиёна иқтисодиётининг бир қисми ҳисобланади.
Аввалроқ Sardes турк фирмаси Мадурога Венесуэладан 900 млн долларлик олтинни олиб чиқиб кетишда ёрдам бергани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
20:05 / 04.05.2025
БМТ судяси қуллик меҳнатига мажбурлагани учун 6 йилга қамалди
20:58 / 14.03.2025
Британия суди БМТ судясини қуллик меҳнатидан фойдаланишда айбдор деб топди
21:01 / 10.02.2025
Олтиннинг рекорд нархлари Ўзбекистоннинг захирасини салкам 43 млрд долларга етказди
13:13 / 06.02.2025