Light | 17:00 / 20.06.2019
27321
3 дақиқада ўқилади

Сочлар узоқ вақт тоза ва сержило бўлиши учун  уларни қандай ювиш керак?

Лайфхакер парижлик машҳур колорист Кристоф Робин маслаҳатларини тақдим этди. Кристоф Робин Ҳолливуднинг кўплаб юлдузлари билан бирга ишлаган. У сочларга ақл бовар қилмас ҳажм ва жило беришни билади.

Фото: Fotolia

1-қадам

Сочлар ювилганидан кейин осон таралиши учун уларни ювишдан олдин ҳам таранг. Кристоф Робин дастлаб сочлар учини, кейин илдизини тарашни маслаҳат беради.

2-қадам

Сочлар учига бирор табиий ёғ суринг ва уларни яна таранг. Тоза бодом ва арган ёғи мос келади. Уни бир кечага сочларда қолдириш керак, бироқ 15 дақиқа билан ҳам чекланса бўлади. Кристоф кондиционердан фойдаланишни тавсия қилмайди, чунки у сочларни оғирлаштиради.

3-қадам

Сочингиз турига мос келадиган шампундан фойдаланинг.

Колорист бўялган сочларни сульфатсиз шампун билан ювиш яхшироқ эканини сезган. Сульфатли шампунларни эса бўялмаган ва ёғли соч эгалари қўллашлари мумкин. Жингалак сочлилар эса шампунь ўрнига тозаловчи кондиционердан фойдаланишлари керак. Чунки бундай сочлар қуруқликка мойил бўлади.

Кристоф Робиннниг фикрига кўра, кўплаб аёллар шампунни жуда кўп ишлатадилар «Тахминан бир чой қошиқ етарли бўлади», - дейди у. Шампунни кўпиклаштиринг ва уни бармоқлар билан (тирноқлар билан эмас) соч учларига ишқаланг. Соч илдизига тегманг. Сочларга ҳажм бериш ва қон айланишини яхшилаш учун бошни пастга туширган маъқул.

4-қадам

Шампунни яхшилаб ювиб ташланг. «Аслида кўпчилик бу жараёнга етарли вақт ажратмайди ва ювиш воситасини бутунлай ювиб ташламайди», - дейди Кристоф. – Сочлар тозалигидан ғичирлаши керак».

5-қадам

Агар кондиционердан фойдаланишни истасангиз, уни фақат сочлар учига суртинг. Кристоф Робин ҳафтасига бир марта чуқур кондиционерлар учун сочлар учун ниқобдан фойдаланишни тавсия қилади. Ниқобни соч туридан келиб чиққан ҳолда танланг.

6-қадам

Ҳўл сочларни тараманг, бу уларнинг тузилишига шикаст етказади. Колорист сочларни қуйидагича қуритишни маслаҳат беради: «Бошни пастга туширинг ва тезкор ҳаракатлар билан ҳар икки томондан сочиқ билан артинг». Бу нафақат тарашни енгиллаштиради, балки илдизга ҳажм ҳам беради.

Мавзуга оид