Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ширин картошка энди Ўзбекистонда ҳам етиштирилади
Оддий картошкага нисбатан 1,5 баравар кўп калорияга эга бўлган батат (ширин картошка) энди Ўзбекистонда ҳам етиштирилади. Бу ҳақида «Қишлоқ ҳаёти» газетаси ёзмоқда.
Маълум қилинишича, Гулистон давлат университетининг «Экспериментал биология» лабораториясида бир гуруҳ олимлар биотехнологик тадқиқотлар асосида бататнинг Сирдарё вилояти тупроқ иқлим шароитига мос бўлган навларини яратишди.
Хабарда таъкидланишича, олимлар Ҳабиб Қўшиев, Нозима Исмоилова, Баҳром Алматовлар ҳамкорлигида яратилган «Хазина-2» , «Хазина-3» , «Хазина-4» , «ГулДУ-1» , «ГулДУ-4» навлари давлат синаш комиссиясига тақдим этилган.
«Ватани Жанубий Америка бўлган батат асосан тропик ўлкаларда экилади. У таркибида крахмал, оқсил, минерал тузлар, углеводлар, А,В,Р дармондорилари, органик кислоталар сақлайди. Батат юрак ва қон томир касалликларини даволашда фойдали. Таркибидаги С дармондориси организмни ёшартиради ва иммун тизимини мувофиқлаштиради. Ортиқча вазндан халос бўлишда ёрдам беради, асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади, кўриш қобилиятини оширади», — дейилади газетада чоп этилган мақолада.
Батат таркибида минерал моддалар, хусусан, натрий, калий, кальций, магний, фосфор, темир ҳамда йод моддалари кўплиги жиҳатидан ҳам озуқавийлик бўйича картошкадан устунлик қилади.
«Батат Сирдарё вилояти тупроқ иқлим шароити учун тавсия этилаётган янги ноанъанавий қишлоқ хўжалиги ўсимлигидир. У гектарига 800-1200 центнердан ҳосил беради. У Сирдарё тупроқ шароитига мослаштирилди ва юқори ҳосил олишга муваффақ бўлинди», ─ дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:10 / 28.02.2025
Лукашенко картошка нархининг ошишига алоқадор барчани «ҳайдашни» талаб қилди
09:38 / 23.02.2025
Кун сўрови: бир ойда қанча картошка сотиб оласиз?
16:49 / 31.01.2025
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қозоғистон чегарасида ушлаб турилган картошкалар юзасидан маълумот берди
18:57 / 30.01.2025