Спорт | 18:05 / 24.06.2019
2907
2 дақиқада ўқилади

Агробанк «Мен спортни танлайман» спорт-хайрия тадбирини ўтказди

Жорий йилнинг 22 июнь куни «Агробанк» АТБ томонидан пойтахтимиздаги «Ашхобод» сайилгоҳида «Мен спортни танлайман» шиори остида спорт-хайрия тадбири ўтказилди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилаётган ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янада фаоллаштириш бўйича 5 та муҳим ташаббус доирасида, яъни ёшларни спортга фаол жалб қилиш мақсадида ташкил этилди. Ушбу хайрия тадбирига пойтахтимиздаги 22 ва 23-сонли меҳрибонлик уйларининг 150 нафардан ортиқ тарбияланувчилари ҳам таклиф этилиб, уларга ташкилотчилар томонидан спорт анжомлари совға қилинди.

«Ашхобод» сайилгоҳида бўлиб ўтган қизиқарли кўнгилочар дастурларга бой бўлган ушбу тадбирда таниқли санъаткорлар ва истеъдодли ижодкорлар ўз чиқишлари билан тадбир қатнашчиларига ҳуш кайфият улашган бўлса, ёш ва маҳоратли спортчиларимизнинг намойишлари эса барчада ўзгача қизиқиш уйғотди. Хайрия акциясининг асосий меҳмони бўлган, нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунёга машҳур профессионал бокс устаси – Шохжаҳон Эргашев ташриф буюрган болалар учун профессионал маҳорат дарсларини намойиш этди.

Агробанк томонидан ўтказиб келинаётган бу каби ташаббуслар орқали болаларни спортга жалб этиш ва маънавий қўллаб-қувватлаш, меҳр улашиш, эртанги кунга ишонч туйғуларини шакллантириш асосий мақсадлардан биридир.

Келгусида бу каби тадбирлар Агробанк томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид