Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда автотранспорт ва қишлоқ хўжалиги техникасига утилизация йиғими жорий этилади
Ўзбекистонда миллий машинасозлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва уларни импорт қилувчилар учун утилизация йиғими жорий этиш ҳақидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда «Ўзагротехсаноатхолдинг» бўлими бошлиғи Ҳасан Насибовга асосланиб, Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Утилизация йиғими миқдори ҳукумат қарори билан тасдиқланади.
«Республикада утилизацион йиғими ҳали жорий этилмаган. Лекин жорий этилиши мақсадга мувофиқ. Ҳозирда лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Бундан асосий мақсад экологияни ҳимоя қилиш. Паст самарали, ўтган асрнинг 70-80 йилларида, 90-йилларда ишлаб чиқилган эски автомобиллар бор. Булар экологик нормалар талабларига жавоб бермайди.
Утилизация йиғими тўловчилар қишлоқ хўжалиги техникаси ва бошқа автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари ва уларни импорт қилувчилар бўлади», — деган Насибов.
Унинг сўзларига кўра, йиғимнинг жорий этилиши қишлоқ хўжалиги техникаси нархининг ошишига олиб келмайди.
«Харидорлар ваҳимага тушмаслиги керак, нархлар аввалги даражада қолади», — деган холдинг вакили.
Бу ҳолатда у давлат утилизация йиғимидан айрим давлатлардагидек протекционистик чора сифатида фойдаланмаслигини таъкидлаб ўтди.
«Давлат маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун йиғимни компенсация қилмайди, бу ҳақида гап бормаяпти. Биз уни протекционизм учун жорий этмаяпмиз. Утилизация йиғимидан кўзланган мақсад — экологик жиҳатдан ёндашув, экологияни асраб-авайлаш. Кўплар бунга протекционизмдек қарашмоқда, лекин биз бундан қочамиз», — деган Насибов.
Мавзуга оид
17:54 / 20.05.2025
Утилизация йиғими: бизда 3500 доллар, бошқаларда-чи?
14:14 / 01.05.2025
Электромобиллар учун утилизация йиғими 4 баробарга ошди
10:04 / 08.03.2025
Утилизация йиғимининг оширилиши. Бу Ўзбекистондаги экологик вазиятни ёмонлаштиради
13:29 / 08.02.2025