Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Владимир областида 19 нафар ўзбекистонликнинг ўлимига сабабчи бўлган ЙТҲ айбдорларига суд ҳукми ўқилди
Владимир областининг Петушинск район суди хорижлик икки фуқаронинг ҳар бирини беш ярим йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди, деб хабар берди Россия бош прокуратураси.
Хабарда айтилишича, улар жазони умумий режимдаги колонияда ўташади.
Маълум қилинишича, хорижлик икки фуқаро хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган автобусда Россиядан Қозоғистонга йўловчиларни ноқонуний олиб боришни ташкил этишган ва амалга оширишган. Судланувчилар айбларига иқрор бўлмади ва қилмишларидан афсусланмади, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 6 октябрь куни Россиянинг Владимир областида автобус ва поезд тўқнашуви оқибатида автобусда бўлган 56 нафар ўзбекистонликдан 19 нафари ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
11:10 / 26.12.2024
Владимир областида ҳайдовчи ҳарбий комиссарликка бориб урилди
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024