Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Медитация дарслари мактаб ўқувчиларига зўриқишни енгишда ёрдам берадими?
XXI асрда ўсмирларга осон эмас. Ҳар томондан ижтимоий тармоқлар, имтиҳон, қад-қомат, ташқи кўриниш ҳақидаги фикрлар босим ўтказади. Бироқ ечим топилгандек гўё. Бу – медитация, дея хабар бермоқда The Guardian.
Болалар учун медитация сабоқлари Буюк Британияда тобора оммалашмоқда. Мактаб ўқувчилари ўз миясини ўрганиб, жаҳл ва қўрқув каби салбий ҳис-туйғуларни қандай назорат қилиш ҳақидаги маърузаларни тинглашмоқда. Эндиликда машғулотларда бош, елка, тизза ва бармоқлар ҳақида эмас, бодомсимон тана, гиппокамп ва префронтал қобиқ ҳақида сўз юритилмоқда.
2017 йилда Буюк Британия соғлиқни сақлаш миллий хизмати томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, Англиядаги беш ёшдан ўн икки ёшгача бўлган ҳар саккизинчи болада ташхис қўйилган руҳий касаллик мавжуд. Сўнгги саккиз йил ичида касалхоналардаги анорексия билан касалланган беморлар сони икки марта ортган.
Зўриқиш – ўқиш учун тўсиқ, шунинг учун унга қарши курашиш мақсадида кўплаб мактаблар медитация машғулотларини ўтказишни бошлаган. Mental Health Foundation хайрия жамғармаси болаларнинг ҳиссий фаровонлиги мактаб дастурининг марказида бўлиши лозим деб ҳисоблайди.
Сўнгги беш йил ичида мактабнинг махсус ходимлари учун ўзига хос дарслар режасини сотадиган ва машғулотлар ўтказадиган кўплаб янги ташкилотлар пайдо бўлди. Бироқ бу ўз самарасини беряптими?
Базилдондаги Cherry Tree бошланғич мактаби ўқитувчилари онглилик машғулотлари ўз мевасини бермоқда деб ҳисоблашмоқда. «Саккиз ёшдан ўн ёшгача бўлган болалар ҳар куни тушликдан кейин ўн дақиқалик машқлар бажаришади. Улар машқларни уйда ҳам бажараётганларини айтишган», - дейди мактаб директори Ким Милсом.
«Биз болаларга ўз ҳис-туйғуларини назорат қилишнинг тўғри стратегияларини ўргатишимиз керак»
Трэйси Уорд, Stanley Grove бошланғич мактабидаги катта ўқитувчининг ёрдамчиси ўзининг руҳий саломатлик соҳасидаги ёрдамчилик фаолияти ҳақида ҳикоя қилади.
Руҳий саломатлик соҳасида ёрдамчи бўлиш «илк босқичларда аралашиш» учун белгиларни аниқлай олишни англатади.
Мактабимизда ҳар бир боланинг ўз «дорихонаси» - қизил хоч белгисига эга очиқ жомадон расми бор. Улар жомадонга хафагарчилик ва хавотирли ҳолатларда ўз ҳис-туйғуларини ёзишади.
Жисмоний машғулотлардан руҳий саломатликни қўллаб-қувватлаш сифатида фойдаланиш – ёндашувимизнинг яна бир қисми. Ҳар куни майдончага келамиз ва спорт билан шуғулланамиз. Ҳар бир бола ўйнайди, сайр қилади, югуради, чопади; буни ўз дўсти ва ўқитувчиси билан ҳам амалга ошириши мумкин. Биз болалар хонадан ташқарида ўз ҳислари ҳақида сўзлаб беришлари мумкин деб ҳисоблаймиз. Мактабимизда илиқ ва бахтли муҳит ҳукмрон. Бу эса руҳий саломатликка ажратилаётган эътибор туфайли.
Нима деб ўйлайсиз, ҳақиқатан ҳам онг машқларининг болалар руҳий саломатлигидаги аҳамияти каттами?
Мавзуга оид
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
17:17 / 22.05.2025
3 ёшли жиянини 3 та тилда гапиртирган йигит: мия сирларини ўрганаётган Жамшидбек ҳикояси
15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади
18:16 / 15.05.2025