Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 800та янги арзон уй-жойларга қуёш панеллари ўрнатилади
2019 йилда қурилаётган 13000 та уйдан 800 таси, хусусан, Самарқанд вилоятида 176та, Бухоро вилоятида 121та, Хоразм вилоятида 112та, Сурхондарё вилоятида 185та ҳамда Фарғона вилоятида 206та янги намунадаги арзон уйларга муқобил энергия манбалари – қуёш фотоэлектр станциялари ўрнатилади. Бу ҳақда «Қишлоққурилишинвест» томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб хабар қилмоқда Kun.uz мухбири.
Таъкидланишича, бу ишлар Қурилиш вазирлигининг БМТ Тараққиёт дастури ва Глобал экологик фонд билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ жойларида энергия жиҳатдан самарали уй-жойлар қурилишини ривожлантиришга кўмаклашиш” қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

Унга кўра, 2019-2021 йилларда энергия жиҳатдан самарали арзон уй-жойлар қурилиши учун 3 млн АҚШ доллари миқдорида мақсадли грантлар ажратилиши назарда тутилган. Бу маблағлар энергия самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча харажатларни қоплашга йўналтирилади. Лойиҳага мувофиқ, янги арзон уй-жойлар қайта тикланадиган энергия манбаларини ҳосил қилувчи фотоэлектр станциялар билан таъминланиши режалаштирилган.

Тадбирда қайд этилдики, қишлоқ жойларда қуриладиган уйларга энергия тежайдиган қурилиш материаллари ва жиҳозларини қўллаш келгуси йилларда ҳам давом эттирилади, халқаро тажрибаларни қўллаган ҳолда такомиллаштирилган лойиҳалар ишлаб чиқилади.
Мавзуга оид
20:16 / 09.01.2023
“Атайин фитна қилишяпти” — Инвестор Ўзбекистон расмийларини тамагирликда айблади
17:26 / 30.07.2022
60та ОТМ қуёш фотоэлектр қурилмаларидан фойдаланишга ўтади. Улар 300 миллиард сўмлик шартномалар имзолади
13:14 / 11.06.2022
Ўзбекистонда бу йил 50 та кичик ГЭС қурилишини бошлаш режалаштирилган
15:25 / 10.06.2022