Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қайтарилгани номаълум пуллар, шоу-бизнеснинг ҳовлиқма вакиллари ва интернетдаги шов-шувлар. Қамоқхонадаги Гулнора Каримова яна кун тартибига чиқди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати Гулнора Каримованинг активларининг қайтарилиши борасидаги маълумотларни изоҳламайди.
23 июнь куни Гулнора Каримованинг қизи, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг невараси Имон Каримова ўзининг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида онаси томонидан йўлланган мурожаатни эълон қилгач, бу мавзу ижтимоий тармоқларда яна кун тартибига чиқди.
«Прокуратура шу пайтгача давлат томонидан экспроприация (мол-мулкларнинг мажбурий тарзда давлат ихтиёрига ўтказилиши —таҳр.) қилинган воситаларнинг миқдорини аниқ санай олмаслигини билдираётган бўлса-да, мен протокол учун эълон қилишим керакки, шу пайтгача Ўзбекистон ҳудудидаги фақатгина менга тегишли бўлган, 1,2 миллиард доллар миқдоридаги активлар менинг эгалигимдан чиқиб, айни пайтда республика бюджети учун ишлаётгани бир неча маҳаллий суриштирувлар билан тасдиқланган», — дейилганди Гулнора Каримованинг мурожаатида.
Гулнора Каримова шунингдек, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорлик қилишни бошлаганини билдирганди.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати Гулнора Каримованинг активлари қайтарилиши ҳақидаги маълумотларни изоҳламаслигини билдирди.
«Бош прокуратура Гулнора Каримованинг қариндошлари томонидан ижтимоий тармоқларда эълон қилинган билдириш ва хулосаларни изоҳлашга, муносабат билдиришга мажбур эмас. Албатта, бунга уларнинг тўлиқ ҳақи бор, лекин менга маълум бўлишича, айни пайтда у томонидан қилинган расмий мурожаат фақат Омбудсман билан учрашувда акс этган», — деди матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова Kun.uz’га берган изоҳида.
23 июнь куни Ўзбекистон парламенти қошидаги инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Улуғбек Муҳаммадиев Зангиота туманидаги №21-сонли жазони ижро этиш муассасасига ташриф буюриб, Гулнора Каримова билан учрашган, унинг соғлиғи қониқарли экани билдирилган эди. Бироқ омбудсман активлар қайтарилиши ҳақида ҳеч нарса демаган.
Мустақил манбаларнинг Kun.uz’га маълум қилишича, Гулнора Каримова томонидан қайтарилгани даъво қилинаётган 1,2 миллиард долларлик активлар ҳақидаги маълумотлар ўз тасдиғини топмаган ва ҳақиқатга тўғри келмайди.
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда фаол бўлган шоу-бизнеснинг айрим вакиллари Instagram ижтимоий тармоғида Гулнора Каримованинг озодликка чиқишини ёқлаб, унга севги изҳор қилиб, постлар қолдиришган. Эътиборли жиҳати, бу постларнинг айримлари кейинроқ ўчириб ташланган.Шунингдек, ижтимоий тармоқда Гулнора Каримова яқин кунларда озодликка чиқарилиши мумкинлиги ҳақида шов-шувли постлар қолдирилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги бир неча манбаларнинг Kun.uz’га билдиришича, бу ҳам ҳақиқатдан йироқ бўлган тахминлардир ва Гулнора Каримова айни пайтда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган №21-сонли аёллар учун умумий тартибли колонияда жазони ўташда давом этмоқда.
Бундан олдинроқ Олий суд Гулнора Каримова оқланиши бўйича расмий мурожаат йўқлигини маълум қилганди.
«Гулнора Каримова иши бўйича Олий Судга яқин вақт ичида бирор мурожаат келиб тушмаган. Унинг ва оила аъзоларининг турли манбалар орқали қилаётган баёнотлари Гулнора Каримованинг шахсий ташаббусларидир. Бу борада бирор расмий ҳужжат кўриб чиқилаётгани йўқ», деганди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси ўринбосари Икром Муслимов.
Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримова 2015 йилнинг августида, яъни биринчи президент Ислом Каримов даврида қатор молиявий жиноятларда айбдор деб топилган ва унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланганди.
Кейинроқ Гулнора Каримовага нисбатан фирибгарлик, хорижий валютани яшириш, божхона қонунчилигини бузилиши бўйича яна бир жиноий иш қўзғатилган.
2017 йилнинг 18 декабрида 10 йилга озодликдан маҳрум этилган Гулнора Каримовага жазо 2018 йилнинг 1 июлида 5 йилга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган.
Лекин уй қамоғида ўтирган Гулнора Каримова Ўзбекистонга етказилган зарарни қоплашга фаол қаршилик қилган. У шунингдек турар-жойни тарк этмаслик, алоқа ва интернет воситаларидан фойдаланмаслик каби чекловларни ҳам қўполлик билан бузган. Хусусан, у 2018 йилнинг 22 ноябрь куни яшаш жойидан ўзбошимчалик билан чиқиб кетганида жазони ўташ тартиби ва шартларини бузмаслик ҳақида огоҳлантирилганди.
2019 йил мартида у яна қамоқхонага қайтарилган. Гулнора Каримова энди унга нисбатан тайинланган жазонинг ўталмай қолган муддатини - 4 йилдан ортиқроқ муддатни умумий тартибли колонияда ўташи керак.
Бироз аввалроқ Швейцария прокуратураси Гулнора Каримованинг музлатилган пулларидан 133 миллион доллар Ўзбекистонга қайтарилишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:29 / 26.04.2025
Зангиотадаги гилам дўконида йирик ёнғин содир бўлди
23:08 / 24.04.2025
Ўзбекистонга Швейцария ва Белгиядан Гулнора Каримовга тегишли жами 290 млн доллар қайтарилиши мумкин
15:54 / 24.04.2025
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган маблағларидан 95 млн доллар Ўзбекистонга қайтарилган
12:03 / 03.04.2025