Спорт | 16:19 / 27.06.2019
5476
1 дақиқада ўқилади

Қозон шаҳрида илк бор МДҲ давлатлари спорт ўйинлари бўлиб ўтади

Фото: REUTERS

Қозон шаҳри илк бор МДҲ давлатлари спорт ўйинларини қабул қилади, деб хабар берди РИА Новости. Мусобақалар 2020 йил 20-27 август кунлари бўлиб ўтади. Ўйинларни ўтказиш лойиҳаси ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланди.

Мусобақаларда Россия, Беларусь, Украина, Озарбойжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон ва Ўзбекистондан икки мингдан ортиқ спортчи қатнашиши кутилмоқда. 

Ўйинлар қатнашчилари спортнинг 19 тури бўйича медаллар учун кураш олиб боришади. Мусобақалар дастуридан футбол, енгил атлетика, дзюдо, самбо, спорт рақси, шахмат, оғир атлетика ва белбоғли кураш каби спорт турлари жой олган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид