Ўзбекистон | 18:13 / 28.06.2019
46234
1 дақиқада ўқилади

Хайриддин Султонов: Бизга қўшиқчи юлдузлар эмас, илм фидойилари керак

Фото: ЎзА

Халқаро Пресс-клубнинг Ислом цивилизацияси марказидаги сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтер Хайриддин Султонов ўз фикрларини билдирди.

“Ислом тараққиёти марказида бугун ишлайдиган кадрлар борми?! Биз уларни тарбиялашимиз керак. Ислом цивилизацияси маркази ҳақиқий етук, илм фидойилари маркази бўлиши лозим. Илм машаққатларига ҳақиқатан тайёр бўлган фидойи ёшларни кўпайтиришимиз керак. Бир, икки қўшиқ айтиб юлдуз бўлишга ишқибоз ёшларимиз кўп. Аммо бизга ҳеч нарса бермайди улар. Бизга илмга қизиқувчан ёшлар керак, уларни тарбиялашимиз лозим. Ислом тараққиёт маркази Ўзбекистоннинг янги ренессанс даврини бошлаб беради”, дея Хайриддин Султоновнинг сўзларидан иқтибос келтиради ЎзА

Мавзуга оид