Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бектемир тумани ҳокимлигининг «бурнидаги қашқаси» туман кўркига айланади
Тошкент шаҳри Бектемир тумани ҳокимлиги Kun.uz сайтида эълон қилинган «Бектемир туман ҳокимлигининг «бурнидаги қашқаси» қачон битади?» сарлавҳали мақолага муносабат билдирди.
«Kun.uz сайтида фуқаро Воситжон Дилшодовнинг мурожаати бўйича «Бектемир туман ҳокимлигининг «бурнидаги қашқаси» қачон битади?» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Мақолада бундан қарийб бир ой муқаддам тумандаги Олтинтопган ва Ҳусайн Бойқаро кўчаларининг Бектемир шоҳ кўчасида кесишадиган қисмидаги катта чорраҳанинг автомобиль йўл қисми икки томондан кавланиб, ер остидан қувур ўтказилгани, йўлнинг асфальти бузилиб, кавланган жойлари, шунчаки, тош-қум билан тўлдириб қўйилгани, бунинг натижасида, чуқур ва тошлоқлик ҳосил бўлгани, шунингдек, бу чорраҳада доимий тирбандлик юзага келаётгани ҳақида баён этилган.
Очиғи, туман ҳокимлигига «Хусайн Бойқаро», «Олтинтопган» ва «Бектемир» маҳаллалари фуқароларидан Бектемир шоҳ кўчасидаги тирбандлик юзасидан бир нечта аризалар келиб тушган. Фуқаролар фикрини инобатга олган ҳолда, тегишли ташкилотларга мурожаат этилганига қарамай, ушбу ноқулайликларни тезроқ бартараф этиш, аҳолига муносиб шарт-шароит яратиш мақсадида туман ҳокимлиги ҳашар орқали йўл қурилиши билан боғлиқ амалий ишларни бошлаб юборди.
Бошланган бу ишлар жорий йилнинг 29 июнь куни якунига етказилиб, аҳоли, хусусан ҳайдовчиларга ноқулайликлар туғдираётган муаммолар тўлиқ бартараф этилди», дейилади Бектемир туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.






Мавзуга оид
11:04 / 08.04.2025
Тошкент шаҳрида икки туман йўлларини таъмирлашга 8 млрд сўм ажратилди
21:40 / 19.04.2024
Тошкент аҳолиси Бектемир туманидаги кўчаларга ном беришда иштирок этиши мумкин
14:25 / 06.04.2024
Ҳашар баҳона ташкилотлар ходимларининг бир кунлик иш ҳақи ушлаб қолиняпти. Бу қонунга зид
18:59 / 11.03.2024