Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европада Boeing компаниясига 737 MAX самолётлари бўйича талаблар қўйилди
EASA Европа авианазоратчиси АҚШ федерал авиация бошқармаси ва Boeing компаниясига Boeing 737 MAX самолётлари бўйича бешта талабдан иборат рўйхатни жўнатди. Bloomberg агентлигининг хабарига кўра, талаблардан бири автопилот иши билан боғлиқ.
Дастлабки тўрт талаб дастурий таъминотни ҳамда учувчиларни ўқитиш тизимини яхшилашга алоқадор. Агентликнинг қайд этишича, ушбу самолётлар билан юз берган икки авиаҳалокат сабаблари ҳақида сўз борганида айнан мана шу ҳолатлар тилга олинганди.
EASA самолётларни бошқаришнинг автоматик тизими фавқулодда вазиятларда ўчмаслигини таъкидламоқда. Бу эса учувчиларнинг мураккаб вазиятни тезда бартараф этишларига тўсқинлик қилади ва йўловчилар хавфсизлигига таҳдид солади.
2018 йил октябрда Индонезияда Boeing 737 MAX самолёти ҳалокатга учраши натижасида 189 киши ҳалок бўлганди. Иккинчи лайнер шу йилнинг мартида Эфиопияда қулаб тушди. Оқибатда 157 киши ҳалок бўлди. Қатор давлатларда ушбу русумдаги самолётлар парвози тўхтатилди.
Мавзуга оид
09:36 / 27.05.2025
Шимолий Европа давлатлари Россия томонидан хавфни кўрмоқда
12:24 / 22.05.2025
Лавров Европани АҚШга санкцияларни кучайтириш учун босим ўтказишда айблади
14:23 / 17.05.2025
АҚШ Европадаги қўшинлари сонини камайтиришни кўриб чиқмоқчи
23:08 / 06.05.2025