Жаҳон | 22:59 / 07.07.2019
14159
1 дақиқада ўқилади

Францияда теннис тўпидек келадиган дўл ёғди

Франциянинг Овернь-Рона-Альп ҳудудида 6 июль куни момақалдироқ вақтида теннис тўпидек келадиган дўл ёғди. Табиат ҳодисасининг видеоси интернет-фойдаланувчилари томонидан интернетга жойлаштирилган.

Видео Луареда олинган бўлиб, унда хусусий уйнинг дўл урилиши оқибатида суви кўпириб кетаётган сув ҳавзаси тасвирланган. Бундан ташқари, Keraunos метеорологик хизмати 6 июль қайд қилинган чақмоқлар сони бўйича жорий йилдаги рекорд кун бўлганлигини маълум қилган. Шу куни 73,7 мингта чақмоқ қайд қилинган.

Ҳодиса оқибатида жабрланувчилар борлиги маълум қилинмаган. Айни вақтда Францияда момақалдироқлар тўхтаб, тревога бекор қилинган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид