Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги жаҳон кубогида ўзбекистонликлар ҳам иштирок этади
12-15 июль кунлари Польшада меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтади.
Унда Жамшид Асадов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Жаҳон кубоги баҳсларининг гуруҳ босқичига ташланган қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон мусобақанинг С гуруҳидан ўрин олди ва Испания, Вьетнам, Россия, Латвия, Словения ва Беларус билан тўқнашадиган бўлди.
Жаҳон кубогига йўл олган таркиб қуйидагича:
Дарвозабон: Сергей Исламов
Ҳимоячилар: Данил Шаплов, Тоир Эргашбоев, Жаҳонгир Очилов, Абдуқаҳҳор Шоназаров.
Яримҳимоячилар: Эдгар Шамшидов, Амир Нюсков, Руслан Караханян.
Ҳужумчилар: Тимур Абибуллаев, Салим Сон.
Бош мураббий: Жамшид Асадов.
Ёрдамчи мураббий: Азиз Касимов.
Мавзуга оид
12:27 / 06.06.2022
ЖЧ-2022 бош соврини Ўзбекистонда
20:50 / 19.03.2022
Чусовитина жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди
09:46 / 05.05.2021
Китобдаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Қамашига кўчирилди
19:08 / 08.07.2020