Путин Керчь бўғозидаги воқеанинг янги тафсилотларини маълум қилди
Керчь бўғозидаги воқеа Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко томонидан унинг сайловолди кампанияси давомида атайлаб уюштирилган. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин америкалик режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюсида айтди.
«Порошенко мамлакат шарқи ва жанубида сайловчилар уни қўллаб-қувватламасликларини биларди ва вазиятни чигаллаштириш, махсус ҳолат жорий этиш учун бу иғвогарликдан фойдаланди», — деди Путин.
Россия президентининг фикрича, Порошенко сайловларни кечиктириш учун бутун мамлакатда махсус ҳолат жорий этишни кўзлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил ноябрда Украина ҲДКнинг учта кемаси Россия чегарасини бузиб кирган ва хавфли манёврларни содир этган.
Чегарачилар кемаларни ҳибсга олган. Кемаларда 24 нафар ҳарбий, жумладан, Украина хавфсизлик хизматининг икки нафар ходими бўлган. Ҳозирда украиналик денгизчилар суд қилиниши кутилмоқда.
Мавзуга оид
17:53 / 23.11.2024
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
16:33 / 23.11.2024
Меркел: Менда ҳеч қачон Путин бўйича иллюзиялар бўлмаган
12:21 / 23.11.2024
Путин: Россия жангда «Орешник» ракетасини синовдан ўтказишда давом этади
23:44 / 22.11.2024