Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда янги мактаб-интернатлар ташкил этилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Тошкент шаҳри, Фарғона, Бухоро, Хоразм вилояти ҳокимликларининг 2020/2021 ўқув йилидан Тошкент шаҳрида Республика ихтисослаштирилган мақом мактаб-интернати, Фарғона, Бухоро ва Хоразм вилоятларида амалдаги мусиқа ва санъат мактаблари таркибида ихтисослаштирилган мақом мактаб-интернатларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Қуйидагилар мақом мактаб-интернатларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
ўқувчиларнинг мақом ижрочилиги йўналишида ўқитишнинг замонавий илғор педагогик усулларидан кенг фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни татбиқ этиш;
ўқув-тарбиявий ишларнинг асоси пухта ўйланган ўқув материалини танлаш - ўқувчиларнинг мусиқий-ижрочилик иқтидорини ҳар томонлама ривожлантириш;
мақом санъати бўйича билим ва тушунчалар, тарихий ва миллий анъаналар, инновация технологияларини, давлат талаблари асосида билим ва кўникмаларини пухта эгаллаган ёш кадрлар тайёрлаш;
таълим жараёнига замонавий педагогик ва инновацион технологияларни, маданият ва санъат соҳасида илм-фан бўйича эришилган илғор ютуқларни татбиқ этиш.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Тошкент шаҳрида Республика ихтисослаштирилган мақом мактаб-интернати учун 200 ўринли 2 та ўқув биноси, 200 ўринли ётоқхона ва ошхона биноси, ҳамда Фарғона вилоятидаги 1-сон, Хоразм вилоятидаги 11-сон, Бухоро вилоятидаги 5-сон болалар мусиқа ва санъат мактаблари негизида ташкил этиладиган мақом мактаб-интернатлари учун ҳар бирида 150 ўринли ётоқхона ва ошхона, 200 ўринли ўқув бинолари қуриш бўйича таклифи инобатга олинади.
Белгилаб қўйилишича, мақом мактаб-интернатларига 2020-2021 ўқув йилида 5-6-7-8-синфларга ҳамда 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб 5-синфга 30 нафардан ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади.
Мавзуга оид
10:26 / 21.05.2025
Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернат фаолияти йўлга қўйилади
07:35 / 10.01.2025
Айрим тадбиркорлик субъектларига “яшил тадбиркор” мақоми берилади
09:30 / 04.12.2024
Дунёдаги энг қиммат 10 та мактаб-интернат: уларда йиллик ўқиш нархи 100 минг доллардан ошади
20:55 / 20.11.2024