Спорт | 13:36 / 11.07.2019
11340
1 дақиқада ўқилади

«Локомотив» Остон Ўруновнинг трансферини эълон қилди

Тошкентнинг «Локомотив» клуби Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда Наманганнинг «Навбаҳор» клуби футболчиси Остон Ўруновни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клубнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилинди.

Трансфернинг тафсилотлари ва футболчи қайси рақамда ўйнаши очиқланмаган. 2000 йилда туғилган Ўрунов «Навбаҳор»да собиқ мураббий Андрей Канчельскис билан келиша олмаганди. Самарқандда ўтган «Динамо»га қарши ўйинда мураббий майдондаги ўрнидан норози бўлаётган Остонни захирага олганди ва бунинг сабабини очиқ айтганди.

«Локомотив» матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўрунов Ўзбекистон чемпионатида 51 та ўйинда майдонга тушган.

Мавзуга оид