Нукус полигонида жангда ахлоқий-руҳий таъминотни ташкил этиш кўрсатилди (фото)
Нукус умумқўшин полигонида Шимоли-ғарбий ҳарбий округ тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи офицерлари учун жанговар ҳаракатларда шахсий таркибнинг ахлоқий-руҳий таъминоти бўйича кўргазмали машғулотлар ўтказилди.
Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати хабарига кўра, ўқ отилиши овозлари, олов ва металл трубалар орасидан югуриб ўтган аскарлар гуруҳи жанговар вазиятга максимал даражада яқинлаштирилган шароитда ўзларининг ахлоқий-руҳий иродаси ва ҳаракатларининг мутаносиблигини намоён этди.
Ҳарбийлар учун тутунларга бурканган, аланга ва ҳар томондан портлаётган имитация воситалари билан қопланган разведкачилар йўлаги ҳақиқий синовларга бой бўлди. Тўсиқлар йўлагини босиб ўтиш жараёнида акустик тизим орқали узатилган ўқ овозлари, юракни эзиб юборувчи чинқириқлар вазиятга ваҳимали тус берди.
Кейинги босқичда аскарлар психологик босим ва шартли душманнинг мунтазам ҳужуми остида жанговар ўт очиш машқида қатнашди.
Яраланган биродарини жанг майдонидан олиб чиқиш ва унга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш — жангчиларнинг навбатдаги вазифаси шундан иборат бўлди.
Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ўринбосари подполковник Нуриддин Қодиров бошчилигидаги ўқув йиғини нафақат амалий машғулотларга, балки назарий кўникмаларга ҳам бой бўлди.
Ўқув жойларининг бирида малакали мутахассислар психологик босим вақтида стрессни ечиш бўйича кўрсатмалар бериб, буни амалда намойиш этди.
Мавзуга оид
00:59 / 21.11.2024
Озарбойжон 2025 йилги мудофаа харажатларини оширади
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
09:24 / 02.11.2024
Қозоғистонда ўзини ўзи мудофаа қилиш ва кўнгиллилар тузилмалари пайдо бўлади
15:30 / 29.10.2024