Спорт | 19:16 / 13.07.2019
9407
1 дақиқада ўқилади

МОҚ ўзбек хоккейидаги тарихий кун санасини маълум қилди

Хабарингиз бор, хоккей бўйича Тошкентнинг “Ҳумо” клуби янги мавсумни Россиянинг Олий хоккей лигасида ўтказади, деб ёзади МОҚ матбуот хизмати.

Бугун мазкур мусобақанинг тақвимидан ўрин олган дастлабки учрашувлари маълум бўлди. Унга кўра, “Ҳумо” клуби дастлабки ўйинни сафарда 10 сентябрь куни Хитойнинг “Ценг Тоу” жамоасига қарши олиб боради. Тошкентда ўтадиган илк тарихий ўйин эса 26 сентябрь кунига белгиланган бўлиб, унда Россиянинг “Динамо Тверь” клуби меҳмон бўлади.  

Маълумот учун, Олий хоккей лигасида Россия, Хитой, Қозоғистон ва бу мавсумдан эътиборан Ўзбекистондан жами 32 жамоа иштирок этади. Унда клублар дивизион ва конференцияларга ажратилган ҳолда ўйин ўтказишади. Мазкур турнир мақоми бўйича Континентал хоккей лигасидан кейинги ўринни эгаллайди.

Мавзуга оид