Жаҳон | 19:10 / 14.07.2019
19357
1 дақиқада ўқилади

Озарбойжонда 500 йиллик чинор шохи одамлар устига тушди

Фото: Sputnik / Nigar Maharram

Озарбойжоннинг Шаки шаҳрида Шакий хонлари саройи ёнида ўсувчи 500 йиллик чинорнинг шохи одамлар устига тушиши оқибатида 19 киши жабрланди. Бу ҳақда Озарбойжон соғлиқни сақлаш вазирлигида маълум қилинди.

Жабрланувчилар орасида 2 нафар россиялик ва 5 нафар суриялик бўлган. 4 киши оғир аҳволда.

Дарахт шохи кучли шамол оқибатида синиб, сарой ҳудуди бўйлаб айланиб юрган одамлар устига тушган. Таъкидланишича, синган шохнинг диаметри 50 сантиметрни ташкил қилган. 

Воқеа жойига мамлакат бош прокуратураси, экология, фавқулодда вазиятлар ва маданият вазирликлари ходимлари чиқишган. Озарбойжон президенти Илҳом Алиев вазиятни ўз назоратига олган.

Шакий хонлари саройи Озарбойжоннинг XVIII асрга мансуб энг қимматли ёдгорликларидан ҳисобланиб, 1761-1762 йилларда Ҳусайн-хон Муштоднинг ёзги қароргоҳи сифатида қурилган.

Шаки шаҳрининг тарихий қисми ва сарой ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Мавзуга оид