Жамият | 18:47 / 16.07.2019
4893
2 дақиқада ўқилади

Андижон ИИБ томонидан «Намунали ҳудуд» тажрибаси амалга оширилмоқда 

Андижон ички ишлар бошқармаси вилоят туман ва шаҳарларида “Намунали ҳудуд” тажрибаси доирасида қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.

15 июль куни Қўрғонтепа туманидаги мусиқа ва санъат мактаби залида Қўрғонтепа, Жалақудуқ туманлари ва Хонобод шаҳри ИИБлари маъмурий назоратида турувчи, илгари судланган шахслар билан умумий профилактик тадбир ўтказилди. Унда мутахассис психологлар ҳамда юқоридаги шаҳар туманлари ички ишлари масъул ходимлари 212 нафар илгари судланган шахслар билан тушунтириш ишлари олиб бордилар.

Тадбир давомида ўтказилган сайёр суд жараёнида Ўзбекистон Республикасининг “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида”ги Қонунига асосан 17 нафар муқаддам судланган шахслар устидан маъмурий назорат ўрнатилиб, чекловларини бузган 3 нафар шахсларга нисбатан суд томонидан маъмурий чоралар кўрилди.

1 нафар ана шундай фуқаро чекловга тушиб, намунавий хулқ атворда бўлганлиги учун туман ИИБ томонидан унга нисбатан ўрнатилган маъмурий назоратни тугатиш учун судга тақдимнома киритилди ва ушбу тақдимнома суд томонидан қаноатлантирилиб, ушбу шахс муддатидан олдин маъмурий назоратдан чиқарилди. 

Ўтказилган тадбирдан асосий мақсад илгари судланган шахслар томонидан қайта жиноят содир этилишини олдини олишдан иборат бўлиб, ушбу шахсларга қонунга ҳурмат руҳини қарор топтириш, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият, шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини чуқур сингдириш бўйича амалий кўмак берилди.

Мавзуга оид