Жаҳон | 17:20 / 16.07.2019
12078
1 дақиқада ўқилади

БМТ: Марказий Осиёда ОИТСдан ўлиш ҳолатлари ошди

Фото: Shutterstock

2018 йилда ОИВдан 770 мингга яқин киши вафот этди, бу 2010 йилдагига нисбатан 30 фоизга кам, дейилади БМТнинг ОИВ/ОИТС бўйича бирлашган дастури ҳисоботида.

Шу билан бирга, Шарқий Европа ва Марказий Осиёда ОИТСдан ўлиш ҳолатлари 5%, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада 9%га ошган.

2018 йилда 1,7 миллионга яқин кишида ОИВ-инфекцияси аниқланган, бу 2010 йилдагига қараганда 16%га оз. 

БМТнинг таъкидлашича, Африка шарқи ва жанубида ушбу вирусга қарши курашнинг кучайтирилгани касалликка чалиниш ҳолатини камайтирган.

Статистикага кўра, ОИВга чалинган ҳар беш кишидан учтаси – 37,9 миллион кишидан 23,3 миллиони антиретровирус терапиясини олади ва вирусни юқтирмайдиган бўлади.

Мавзуга оид