Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида ҳайдовчиси ухлаб қолган автомобиль юк машинасига бориб урилди. Ҳалок бўлганлар бор
Бугун, 17 июль куни эрта тонгда, Тошкент вилояти ҳудудидаги 4Р7-Тошкент ҳалқа автомобил йўлининг 4-км.да Чирчиқ дарёси устидан ўтган кўприк устида ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Н.Д. бошқарувида бўлган “ОПЕЛ ОМЕГА” автомобилида ухлаб қолиш оқибатида бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1957 йилда туғилган И.А. бошқарувида бўлган “WILSON NS34TS” русумли юк автомобилининг орқа қисмига келиб урилган.
Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот гуруҳи хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “ОПЕЛ ОМЕГА” ҳайдовчиси, 1992 йилда туғилган Н.Д. ва йўловчиси, 1997 йилда туғилган У.А. воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
14:50 / 13.05.2025