Ҳукумат 8та банкни хусусийлаштиришга тайёргарлик қилмоқда
Ўзбекистонда фаолият юритаётган 8та акциядорлик тижорат банкнинг бир қисми хусусийлаштиришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбари Аҳадбек Ҳайдаров Kun.uz'га маълум қилди.
Ҳайдаровнинг айтишича, Aloqa, O'zsanoatqurilishbank, Turon, Asaka АТБ 25 фоиз акциялари жорий йилнинг куз ойларида эркин бозорда сотилиши кутилмоқда.
«Айни пайтда банк акциялари улушини баҳолаш ишлари давом эттирилмоқда. Хусусийлаштириш икки босқичда ўтказилиши назарда тутилган. Дастлаб, улушнинг 10 фоизи савдога чиқарилади. Биржа савдосига қараб, 15 фоиз акциялар сотувга қўйилади», — дейди у.
Агентлик директори Asaka ва Aloqa АТБ акцияларига Европада Тикланиш ва тараққиёт банки қизиқиш билдираётганини билдирди. Шунингдек, Халқаро молия корпорацияси O'zsanoatqurilishbank улушларини сотиб олиши мумкинлиги айтилди.
Халқаро молия корпорациясининг Директорлар кенгаши жорий йилнинг 2 июль куни Ipoteka bank АТИБга 35 млн. АҚШ доллари эквивалентида банк акцияларига айирбошланадиган кредит линияси ажратилишини маъқуллаганди.
Айни пайтда давлат улуши юқори бўлган «Микрокредитбанк», «Халқ банки» ва «Миллий банк» ТИФ ҳақида аниқ қарорлар мавжуд эмас.
Мавзуга оид
16:31
Хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди
09:59 / 23.11.2024
Британиянинг энг йирик банки Россиядан тўловларни қабул қилишни тўхтатди
15:44 / 21.11.2024
Тошкентдаги International ва Lotte меҳмонхоналари хусусийлаштирилди
11:04 / 19.11.2024